-Бўлди, эркакларни чақиринглар. Майитни сўнгги йўлга кузатишсин.
- Амаким, тоғам ва бир нечта қариндошларимиз кириб келишди.
Меҳрибонимни олиб кетишаяпти.... Осмонлар бошимга қулади гўё. Ичимдан бир нидо келди. Онажоооооон. Онажооооним. Нуридийдам. Сизсиз бу ёлғончи дунёда мен қандай яшайман. Мен учун қайғурувчим бу дунёда фақатгина сиз эдиндиз . Мени кимга ташлаб кетаяпсиз Онажоооооооон.
Яна ер тескари айланди, кўз олдим қоронғилашиб хушимдан кетдим.
Кўзларимни очганимда аллақачон Онажонимни олиб кетишганди....
Кимдир пиёлада сув тутди. Кимдир овқат. Ҳеч бири томоғимдан ўтмади. Овқат еганимдан не наф. Умуман бу дунёда мени боғлаб турадиган сабаб қолмади.
Ойим ётган хонада охирги бор кийган кўйлари турарди. Кўйлакни бағримга босдим, тўйиб ҳидладим. Кўзларимдан тинмай ёш оқар, ўксиб ўксиб йиғлаяпман.
Ҳаётим оқ-қора ранглардан иборат бўлиб қолди. Онаси ўтган инсон неча ёш бўлмас бир кунда улғаяркан. Онамдан сўнг ҳаётнинг қора томонлари яққол кўрина бошлади....
Аслида ойимга турмуш қуриш мумкин бўлмаган экан. Юрак етишмовчилиги билан оғриган эканлар. Турмуш қуришларига ҳамма қарши бўлган экан. -Ўзимдан из қолдиришим керак, неча йиллик умрим бор Аллоҳга аён- деб ҳаммага қарши чиқиб турмуш қурган эканлар.
Мен туғилганимда дунёларча севинган эканлар ортимдан йиғловчи, ҳаётда қоладиган нишонам деб.
Онажон ўшанда мени эмас бир ўғил туғсангиз бўлмасдими. Қиз бола ҳолимга, ёш бошимга бу юк елкамга оғирлик қилаяпти.....
Ойим ва дадамнинг никоҳлари қонуний бўлмаган. Бувим менга касалманд келин керак эмас, бунинг устига битта қиз фарзанд билан ўтиб кетасанми деб ойимни уйдан ҳайдаб чиқарганлар. Биз бувимникида турардик. Онам бетоб бўлсада мени камчилик кўрмасин деб заводда ишлаганлар. Бу эса саломатликларига ёмон таъсир қилган. Охирги йилларини шифохонада ўтказдилар. Мен тоғамнинг хотини яъни келинойимнинг қўлларида улғайдим. Келинойим мени ўз фарзандлари қаторида эмизганлар, мехр берганлар. Ўз отамни эслолмайман. Тоғамни ота дейман. Тоғамнинг 6 та фарзандлари бор 3 ўғил 3 қиз. Онам ҳаётлик вақтларида тоғамнинг фарзандлари билан аҳил эдик. Аммо онамдан кейин барчаси тескарисига айланди...
Янги йил байрами арафасида тоғам ҳаммамизга байрамона либос совға қилдилар. Шунда тоғамнинг кичкина қизлари менинг либосимни олиб
- бу ҳам менга, Муниса мени эски байрам либосимни кийсин -деди
Бўғзимга аччиқ кўзёш тиқилди....
-Нега у сенинг эски кийимингни кияди, ахир ҳаммангизга янги кийим олиб келдимку- деди тоғам.
Чунки у етимча, етимчалар эски кийим кийса ҳам бўлади.
Кўзларимдан ёш оқиб хонани тарк этдим. Онажооон нега мени бунчалар эрта тарк этдингиз... Мени ҳам ўзингиз билан олиб кетмадингиз.... Бу шавқациз дунёда мени кимга ишониб кетдингиз.
Хонага қайтиб кирдим. Тоғам қизига танбеҳ бераётган экан.
-Опамни хафа қилманг ота. Менга эски либос ҳам бўлаверади...
-Муниса қизим сен менга синглимдан ёдгорликсан, онангнинг омонатисан, мен учун ўз фарзандимдан-да аълосан. Бундан буён ким Мунисани ҳафа қилса қаршисида мени кўради- деди тоғам қатъий.
Тоғажонимнинг мехридан оз бўлсада кўнглим кўтарилди. Аммо тоғамнинг бу сўзлари мен учун қимматга тушди. Шу кундан бошлаб тоғамнинг фарзандлари мени ўзи учун рақиб деб билар, фурсат топилди дегунча менга озор берар, турткилашарди.
Ва бир куни менинг бахтсизлигимга сабабчи бўлган ўша дахшатли иш содир бўлди. Тоғам ва кеннайим мехмондорчиликка кетишган эди. Тоғамнинг уччала қизлари мени хонага қамаб росса калтаклашди. Қулоғимда кучли оғриқ ҳис қилдим, бутун аъзойи баданим қақшарди. Кўз олдим қоронғулашиб хушимни йўқотдим. Кўзимни очганимда тепамда тоғам йиғлаб турар, мен шифохонада эдим ...
Тоғам нимадир дедилар. Фақат лаблари ҳаракатлангани тушундим аммо сўзларини тушунмадим. Яна гапирдилар. Мен эса яна эшитмадим. Кейин шифокорни чақирдилар. Шифокор келиб мени обдон текширди. У ҳам нималардир деди. Аммо мен эшитамадим. Кейинроқ билишимча ўша кунги калтаклар таъсирида қулоқ пардам йиртилган, ички аъзоларим ҳам қаттиқ зарарланган экан. Кеннайим тинмай бошимда парвона бўлар, опаларим ҳам менга жуда меҳрибон бўлиб қолишган эди. Қулоғимга эшитиш мосламаси ўрнатишди. Энди фақат шу мослама орқали эшита олардим.
Кеннайим шифохонада хамшира бўлиб ишлардилар. Нахордан шомгача ишда бўлардилар. Рўзғор ишлари ҳам бутунлай менинг зиммамга юклатилган эди. Опаларим ҳеч бир иш қилишмас, менинг қилган ишларимдан хато излаб турткилашарди.
Мактабни тугатиб, касб-ҳунар коллежига ўқишга топширдим. Аммо ўқишга деярли бормасдим. Уй рўзғор ишлари, чорва молларига қараш бари мени зиммамда бўлганлиги туфайли ўқиш учун вақт топа олмас эдим.
Кеннайим акамнинг тўйига деб йиғиб қўйган пуллар камайиб , йўқола бошлади. Бир куни кеннайим ҳаммамизни йиғиб пулни ким олганини, агар тан олса қаттиқ жазо қўлламасликларини айтдила. Ҳамма жим.
-Яхши унда ҳар бирингни хонангни текширамиз. Шундай деб хоналарни бирин-кетин текшира бошладилар. Менинг хонамга навбат келди. Ўрним, сумкам, кийимларим турадиган шкаф ҳаммасини текширдилар. Китоб жавонимни кўраётиб бир китобнинг муқовасидан пул топиб олдилар. Доим менга мехр билан боқувчи кўзларда чежсиз ғазаб зохир бўлганди.
- Мен эмас, ойижон. Мен олмадим. -Зўрға овозим чиқарди .
-Нега, нега бундай қилдинг. Нима етишмаётганди сенга. Болаларим қаторида болам дедим, оқ ювиб тарадим. Берган мехримга жавобинг шуми ..
-Ахир мен олмадим ойижон. Бу пуллар бу ерга қандай қилиб келиб қолганини билмайман.
-Ўчир овозингни- юзимга тарсаки тортиб юбордилар. -Ўзи бурунгилар бежиз айтишмаган экан. "Етиб қўзи асрасанг оғзи, бурнинг мой бўлур, етим бола асрасан оғзи бурнинг қон бўлур"- деб. Кўзимга кўринма етимчаа.....
Дунёйим остун-устун бўлиб кетди. Онамдан сўнг суянганим, она деган инсонимдан бундай сўзларни эшитиш мен учун жуда оғир эди....
Онажоон мен ҳам ёнингизга кетгим келаяпти, шавқациз дунёнинг чиркин ўйинларидан чарчадим. Нега мени ноҳақ айблашди. Нега, нима учун, кимга керак бўлди менга бўхтон қилиш.
Шу билан бу масала якунланмади. Пул йўқолишда давом этди. Бир куни кеннайим ва тоғамнинг ётоқхонаси олдидан ўтаётганимда ичкаридан шитирлаган овоз эшитилди. Қизиқ иккалалари ҳам ишда эдиларку.
Хона эшигини очиб қарасам ичкарида тоғамнинг катта қизлари тўйга деб йиғилган пулдан олаётган эканлар.
- Опа, сиз.... Нега , нега менга тухмат қилдингиз. Мен сизга нима ёмонлик қилган эдим. Нега менга буни раво кўрдингиз. Ахир сизни ўз опам дегандимку.
-Сен, барчасига сен етимча айбдорсан. Сени деб дадам бизга аввалгидек эътибор қаратмаяпти. Сени ҳаммамиздан кўпроқ яхши кўради. Нега ҳаётимизга кириб келдик. Онанг билан бирга ўлиб кетсанг бўлмасмиди....
-Ё Аллоҳ бу не синов. Нахот опамнинг қалбида менга нисбаттан шунчалар нафрат бўлса. Менинг айбим нима.... Онамнинг бевақт ўлимими ёки ўз отам мени тан олмаганими. Ким учун, нима учун яшаяпман бу дунёда....
-Агар бирор кишига айтсанг ўлдираман сен етимчани.
Йўқ-йўқ опажон сиз эмас мен ўзим қиламан бу ишни . Онажонимнинг олдиларига тезроқ кетишни истамайман. Бу дунёда ортиқ яшашни истамайман. ...
Хонадан чиқиб шу яқин ўртада оқиб ўтадиган анҳор бўйига бордим. Анҳор суви нақадар сокин, бир маромда оқмоқда . Кўзларимни чирт юмиб, қўлларимни кенг ёздим. Мана ҳозир ҳаммаси тугайди. Ёнингизга бораяпман Онажоон...
Шу пайт кимдир қўлларимдан тутиб мени ўзига қаттиқ тортди.
-Йўқ -йўқ қўйиб юборинг мени яшашни истамайман, онажонимнинг олдиларига кетгим келаяпти. Илтимос қўйиб юборинг....
-Муниса ўзингни қўлга ол қизим.
Бу холамнинг овозлари эди.
-Холажоооон. Бағирларига отилдим. Ойимни олдиларига кетгим келаяпти. Яшагим келмаяпти холажон...
-Мени кечир болажоним . Ўзимдан ортиб сенга қарай олмадим. Нахот шу даражага келишингга сабаб бўлган воқеа содир бўлган бўлса. Қани айт Мунисам ким ҳафа қилди сени .
-Ҳеч ким ҳафа қилмади... Шунчаки ойимни соғиндим...
-Сен ҳам онангдек ёлғон гапира олмайсан. Сени нима бунчалар азоблаётганини айт менга қизим.
Кўзёш тўкиб жим туравердим. Холам қўлимдан тутиб тоғамнинг уйларига олиб кетдилар.
Тоғам ва кеннайим мехмондорчиликдан келишган экан. Мени кўриб тоғам қовоқ уйиб олдилар.
- Қачондан бунчалар бебош бўлиб кетдинг.
Нега ҳеч кимга айтмай уйдан чиқиб кетдинг. Сендан қанчалар ҳавотир олганимизни биласанми. Қаерларда санқиб юрибсан .
-Ака, нега болага ўшқирасиз. Бу нега бунчалар ғамгин бўлиб қолган десам гап буёқда эканда. Синглимизнинг омонатини шундай асраяпсизми. Бўлди бугундан бошлаб Муниса мен билан яшайди. Бир норасиданинг бошини силаш сизларга оғирлик қилаётган бўлса ўзим уни бошини силайман .
-Сен буни нима иш қилганини биласанми. Тўйга деб йиғиб юрган пулларимизни ўғирлаяпти. Биринчи маротаба кеннайинг хонасидан топиб олган экан. Менга айтмаганди. Бугун Сабина хонамиздан пул ўғирлаётганида тутиб олибди. Менга айтишидан қўрқиб уйдан чиқиб кетган .
Ҳайратдан кўзларим катта очилганча жойимда қотиб қолдим . Ҳаммалари мендан изоҳ талаб қилгандек қараб туришарди. Нима дейишни билмай каловланиб қолдим . Нахот опам менга буни раво кўрмоқда.
-Мен олмадим пулни ....дея олдим холос
-Мен ёлғон гапирдимми унда. Қачон ўғри- ўғрилигини тан олибди бу тан олса. Мана дада биздан ортиқ яхши кўрган жиянингиз. Қўли эгрилиги етмагандек, туппа тузук ёлғончи ҳам экан - деди опам.
-Ота-отажон мен ўғри эмасман - дедим ҳўнграб йиғлаб. Илтимос ишонинг менга. Мен олмадим пулни.
Ортиқ чидай олмадим. Хонамга кириб кетдим. Ортимдан холам кириб келдилар.
-Муниса қизим кийимларингни йиғиштир. Меникига кетамиз. Сен айбдор эмаслигингни биламан лекин тоғанг ҳозир сенга ишонмайди. Барчасига вақт даво. Вақти келса асл ҳақиқат ошкор бўлади ...
Холамнинг уйларига бордик. Поччам чет элга ишлашга кетганлар. Холам икки ўғиллари билан ёлғиз яшайдилар.
Яқинда мактабни тугатаман. Ўзимизнинг туман касб-ҳунар коллежига ўқишга топшириш ниятидаман .
Кунларим бир маромда, сокин ўта бошлади. Бу ерда мени ҳеч ким тергамас, холам уй рўзғор ишларига ўзлари маъсул эдилар. Кўпроқ мени ўқишимга эътибор қаратишим кераклигини уқтирардилар.
Ҳақиқат жуда тез юзага чиқди. Холамнинг айтишича мен кетганимдан сўнг бир муддат пул йўқолмаган. Аммо яқинда жуда катта суммада пул ўғирланибди. Тоғам учаскавойга мурожаат қилибди. Аниқланишича Ситора опам бир йигит билан аҳдлашган, йигит қиморбоз экан. Опамни алдаб-авраб уйдан пул олиб чиқишга мажбур қилар экан....
Muallif yangi bob qoʻshganda u shu kitob sahifasida paydo boʻladi. Muallifga obuna boʻling — oʻtkazib yubormaysiz.
Izohlar
0