Yetimlikning қаттиқ нони
Аллоҳ ҳар биримизнинг тақдиримизни турлича яратган. Кимнидир давлат билан. кимнидир фақирлик билан синайди. Яна баъзиларни тўкис оила билан неъматлантирса, баъзиларга етимлик нонини тоттиради. Асаримиз қаҳрамони ҳам Аллоҳ назарига тушган севимли бандаларидандир.
Янги қиссамиз қаҳрамони кўнглингиздан жой олади деган умиддамиз.
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм....
Изғиринли куз елвизаги Мунисанинг бахтни болалигини ўзи билан олиб кетди гўё. Эндигина 13 ёшга кирга қизнинг тақдирига етимликнинг аччиқ қисмати битилди.
- Қизини олиб келинглар. Охирги бора дийдорига тўйсин- кеннайисига имлади ювғич аёл
- Кўтара олармикин опа ...
- Ҳарна совийди, киргизинг
- Муниса қизим келақол. Ойинг билан сўнгги бор видолашгин болам .
Хонага кирдим. Бутун хонани мушк иси тутган. Тўрда бахмал кўрпачада уйқудаги фаришта мисол онажоним ётибдилар. Секин ёнларига бордим. Қўлларидан тутдим. Ногоҳ сесканиб кетдим. Доим бошимни мехр билан силовчи қўллар, тафти иссиқ онамнинг бағри муздек эди. Ҳўнграб йиғлаб юбордим. Онажон.... Охирги сўзим шу бўлди. Ер-у осмон тескарисига айланди. Кўз олдим қоронғилашиб хушимдан кетдим ..
-Юзига сув сепинг
-Нашатин спирт ҳидлатинг
-Ҳой нега қизни ўраб олдингиз. Унга ҳаво етишмаяпти сув сепинглар тезроқ.
Ҳамма талвасада. ...
Ювғич аёл димоғимга қандайдир ўткир ҳидли нарса тутди. Зўрға кўзларимни очдим.
-Ўзингга келдингми болам . Қўрқитиб юбордингку- деди у бошимни силаб.
Шу дам онамнинг иссиқ тафтини туйгандек бўлдим. Қўлларидан тутиб секин пичирладим -Онажооооон...
-Бардам бўл болам. Бу ҳам Аллоҳнинг синови. Аллоҳ суйган бандаларига синов беради...
- Бўлди энди чиқаринг. Майитни ювиш керак. Эркаклар ҳам кутиб қолишди.
Бир тарафимдан кеннайим, бир тарафимдан холам тутиб хонадан чиқара бошладилар.
Онажоооооон - бўғзимга аччиқ кўз ёш тиқилиб қолди.
-Мен ҳам сизга ёрдам бераман. Аранг овозим чиқди
- Яна хушингни йўқотасан қизим
-Йўқ мен ҳам қоламан шу ерда.
-Майли қолаверсин. Бошладик - деди ювғич аёл.
Онамни ювишни бошладик. Ювганимиз сари хонани ҳушбўй ис тутиб борарди.
- Маша Аллаҳ жаннати аёл экан. Ҳали мен мушк сурмадим.
Онажоним нақадар гўзалсиз. Нахот энди сизнинг ифорингизни , иссиқ тафтингизни бошқа ҳис қила олмайман. Соғинганда қабрингизни қучайми она...
Шум ҳабар эшитдим қулоқларимни
Беркитиб қайларга қочайин она.
Бағрингиз соғиндим, иссиқ тафтингиз
Энди қабрингизни қучайми она....
Izohlar
0