Алфидо
Бугун ўша воқеа бўлган кунга 3 йил бўлди. Мен эса биз ўша пайтлар учрашиб қолган жойимиздаман. Фақат бу сафар ёлғиз. Ўз ҳаёлларимга чўмганча бўш трассага қарайман. Ҳар сафар бу ерга фақат бир инсонни соғинчини босиш, иккимизни хотираларимизни эслаш учун келаман. Ундан эса ҳали ҳамон дом-дарак йўқ. Мени севмайдиган ўша телбамдан.
* * *
Асли олиб қаралса, исмим Рания ва ҳеч ўзгача сифатга эга эмасман. Аммо, атрофимда ҳамма менга ўзгача кўз билан қарайди, худдики мен марсдан тушганман. Лекин ўйлаб қаралса бу ҳам тўғридек. Сабаби, мени ота-онам болалигимда вафот этган ва мени фақат бувим тарбиялаган. Мени умуман акам ҳам, опа-укам ҳам йўқ. Шу сабабли мен жуда ёпиқ, бегоналарни хушламайдиган ёввойи бўлиб улғайгандим. Бувим дадам томондан ягона қариндошим эди, шунинг учун мени бувим васийликка олган. Онам томондан ҳеч қандай қариндошим йўқ эди. Бувим менга шундай деб айтарди. Ўша кун ота-онам билан охирги марта мени туғилган кунимни нишонлаш мақсадида шаҳар ташқарисига чиққандик, қайтишда автоҳалокат содир бўлган. Автоҳалокатдан фақатгина мен тирик қолганман. Шу сабабли шу ёшимгача доим ўзимдан ва туғилган кунимдан нафратланиб келдим. Ўзимни ўлдириб виждон азобидан қутиламан деб ўйладим, шу сабабдан энг хавфли ишларни қилардим, жанжалларга аралашиб юрардим. Ҳаётимдаги ягона орзуим тезроқ ўлиб кетиш эди. Лекин 16 ёш пайтим бувим қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Шунда мен шунча пайт фақат ўзимни ўйлаб, уларни қийнаб келганимни тушундим. Ўша пайт бувим аперацияга рози бўлмай қайсарлик қила бошлаганди. Охири бувимни аҳволи оғирлашавергач, уларни кўндиришга ҳаракат қилишни бошладим. Бувим эса менга шарт қўйди, ё ўзингни ўзгартириб, оилавий бизнесимизни бошқариб, ҳаётингни йўлга қўясан, ёки ўлимимни жимгина томоша қиласан. Мен ўша пайт тушуниб етдим, нима бўлса ҳам бу дунёдаги ягона яқинимдан айрилолмасдим. Ва мен бувимни шартини қабул қилдим...
Muallif yangi bob qoʻshganda u shu kitob sahifasida paydo boʻladi. Muallifga obuna boʻling — oʻtkazib yubormaysiz.
Izohlar
0